Шайх Сауд ибн Иброхим Шураймнинг мукаддимаси Аллох таъолога хамдлар ва пайгамбарларнинг сўнггисига салавот ва саломлар бўлсин. Мен Аллох йўлидаги дўстим шайх Абдуллох ибн Абдулхамид Оли Исмоилнинг нажот топувчи фирка, мададланган тоифа _ “Ахлуссунна вал-жамоа” эътикоди хакида ёзган “ал-Важиз фий акидатис-салафис-солих” (Салаф солих эътикоди хакида мухтасар сайланма) номли китобини ўкиб чикдим. Бу бебахо ва фойдали китобдир. Муаллиф унда “ахлуссунна вал-жамоа” эътикодининг, ушлаган кимса нажот топадиган, юз ўгирган кимса халок бўладиган асослари хакида мухтасар хабарларни баён килган. Бу асослардан юз ўгиришдан Аллох сакласин! Муаллиф тахсинга лойик хизматлар килган. Чунки, у жумлаларни ўкувчи хамда тингловчи англаб олиши кулай бўлган енгил сўз ва маънолар билан тузган. Аллох таъоло унга яхшиликларни мукофот килиб, бу китоби билан мусулмонларни фойдалантирсин. Аллох таъоло бизга ва унга фойдали илм ва солих амалларни насиб этсин хамда барча мусулмонларни расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам, унинг сахобалари ва энг афзал асрларда яшаган (мусулмон) аждодлар йўлида юришга муваффак килсин! Аллох дуоларни эшитувчи ва ижобат килувчи зотдир.
Author: Абдуллоҳ ибн Абдулҳамид Ал-Асарий
Source: http://www.islamhouse.com/p/158
Иймон заифлиги мусулмонлар орасида кенг тарқалиб бормоқда. Кўпчилик дили қотиб кетаётганлигидан шикоят қилиб айтмоқдалар: «Қалбим қаттиқлашиб, Аллоҳни зикр этиб юришдан малолланаётганимни сезяпман», «қилаётган ибодатларимдан лаззат топа олмаяпман», «иймонимнинг таъсирини йўқотяпман», «Қуръон ўқиш билан таъсирланмаяпман», «гуноҳ ишларга осонлик билан тушиб қоляпман»... деган сўзларга ушбу китобда жавоб топишингиз мумкин.
Author: Муҳаммад Солиҳ Ал-Мунажжид
Publisher: http://www.islamnuri.com
Абу Ҳурайра ривоят қилган ушбу ажойиб қиссада ажойиб фоидалар мавжуд.
Publisher: http://www.islamnuri.com
Source: http://www.islamhouse.com/p/148
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни суюшнинг ҳукми нима? Бу севгининг самаралари нима? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни суюш аломатлари нима? Саҳобалар ҳаётида бу аломатлар қандай зоҳир бўлар эди? Ва биз қандай ҳолатдамиз? Бу мавзуни мақола уч баҳсда баён қилади.
Author: Фазл Илоҳий Зоҳийр
Translators: Абу Жаъфар Ал-Бухорий
Publisher: http://www.islamnuri.com
Source: http://www.islamhouse.com/p/1200
Шайх ибн Усаймийнинг ушбу аҳли сунна эътиқоди бобидаги китобчалари кўпчилигимизга маълум бўлган ва ўз бобида жуда катта аҳамиятга эга бўлган китоб ҳисобланади.
Author: Муҳаммад ибн Солиҳ Ал-Усаймийн
Publisher: http://www.islamnuri.com
Қаршингиздаги ушбу китоб Шайх ибн Усаймийн қаламларига мансуб бўлиб унда Рамазон ойига алоқадор бўлган муҳим масалалар кунлик дарс шаклида баён қилинади. Китобнинг ўзбек тилига таржимаси 29 рамазон 1428 ҳижрий (11.10.2007) йил тугалланди. Таржима «Ислом нури» веб саҳифаси қошида амалга оширилди. Қуръон оятлари таржимасида Алоуддин Мансурнинг изоҳли таржимасидан фойдаланилди.
Author: Муҳаммад ибн Солиҳ Ал-Усаймийн
Publisher: http://www.islamnuri.com